Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик баллар камайишига сабаб бўлади

Нега барқарорлик рейтингида юқори тоифага кўтарила олмаяпмиз?
Нима қилсак балларимиз кўпаяди?
Қўшимча балл олиш имкониятлари қандай?


Тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар давомида берилаётган аксарият саволлар айни шу мавзуда бўлмоқда. Шу боис вилоят солиқ хизмати органлари ходимлари семинарлар ва манзилли учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги тўғрисида батафсил маълумотлар беришмоқда.


Термиз шаҳридаги дорихона, улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан ўтказилган манзилли учрашувларда солиқ ходимлари барқарорлик рейтингида баҳолаш тартиби, мезонлари ва умумий кўрсаткичларга таъсир этувчи омиллар тўғрисида тушунтириш беришди.


Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар бандлигини таъминлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдоридан ортиқ иш ҳақи тўланаётган ходимлар сонининг ортиши каби мезонлар қўшимча балл берувчи кўрсаткичлар эканлиги таъкидланиб, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик баллар камайишига сабаб бўлиши тушунтириб ўтилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan