2 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати +19 даражагача кўтарилади

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° болади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° бўлади.


Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмгир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° болади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan