ТИВ Бахтиёр Саидов Сергей Алейник билан учрашди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўзининг телеграмдаги каналида хабар қолдирди. 

Беларусь ташқи ишлар вазири Сергей Алейник жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз. Бугун Минскда бўлиб ўтган музокараларимиз раҳбарларимиз ўртасида эришилган келишувлар ижросини батафсил кўриб чиқиш, шунингдек, алоқаларининг барча йўналишлари бўйича фикр алмашиш учун яхши имконият яратди.

Муносабатларимиз кўплаб соҳаларда ижобий суръат намоён этаётганини мамнуният билан таъкидладик.

Ишбилармон доиралар ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий алоқаларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олдик.

Вазирликларимиз ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган Маслаҳатлашувлар дастурини ҳам имзоладик. ТИВдаги ҳамкасбларимизга самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз, – дейилади хабарда. 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan